Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Халол гушт масаласи

00:00 / 10.11.2011 | eski savollar | 3993
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокаатух!Хурматли, суюкли булган мухтарам ва кадрли Устоз Шайх Хазратлари, Аввало, утган Ийд ул Азхо Сиз азизимизга ва якинларингизга муборак булсин, ва шу билан бирга Сиз ва ахлингиз томонидан адо этилган муборак Хажж зиератларингизни, килинган дуоларингизни Аллох азза ва жалла хусну макбул айлаган булсин, Омийн!Устоз Жаноблари, камина хозирда ахлим бирлан Жанубий Корея худудида вактинчалик мусофирчиликдамиз, бу ерда халол озука масаласи бироз мушкуллиги Сиз азизимизга жуда яхши маълум. Бу сохада узига яраша тажрибаси бор булган баъзи мусулмон биродарларимизга кура Австралиядан келтириладиган гуштлар халол, ва уларни истеъмол килса булар экан, валлохуаълам...Хазратим, баъзида иш-укиш билан машгул булиб йулдаги махаллий емакхоналарда овкатланишга тугри келади, ана шундай вактларда агар ошхона Австралиядан импорт килинган мол-куй гуштидан фойдаланаетган булса, куйидаги хадисга биноан бисмиллах дея танаввул килаверсак буладими?Оиша розийаллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Бир қавм аҳли: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бизга бир қабила аъзолари гўшт олиб келишади. Унга Аллоҳнинг исмини зикр қилишганми, йўқми, билмаймиз» дейишган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга ўзинглар «бисмиллоҳ» денглар-да, еяверинглар», дедилар» (Бухорий ва Насоий ривояти).Эхтиром ила,Фахруддийн Рустамхужа углиВа ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокаатух!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Йўқ. Аввал суриштириш керак. Австралиянинг ҳамма гўштига басмала айтилган бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat