Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишим ҳалолми

00:41 / 05.08.2023 | Dildora | 502

Ассалому алайкум! Яхшимисиз. Мен аёл кишиман. 27 ёшман. Сузиш спортидан тренерман. Ўранганман Алҳамдулиллаҳ. Болалар ва аёлларга машғулот ўтаман. 15-16 ёшгача ўғил болларга ҳам дарс ўтганман. Дарс вахтида кўчадан келган ҳар қандей одам 1 соатлик пулини тўлаб кириб чўмилаверади эркаклар 1 та плафка юраверади. Шу кунларда ишга чиқмоқчиман. Лекин кўнглим бўлмаябди. Лекин пул керак уйимиз йўқ. Эрим руҳсат берди ишлашимга. Саволим шуки ишим халолми ҳаромми? Ишласам бўлдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Вояга етмаган бола ва қизларга ўргатишингиз мумкин. Аммо сиз айтган ҳолатда аёллар ва эркаклар битта сув ҳавзасида аралашиб юришар экан. Бу эса шаръан дуруст эмас. Аёллар учун алоҳида ҳавза бўлса ўша ерда машғулот ўтказишингиз мумкин. Аралаш жойга борманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat