Ассалому алайкум! Мен бир дўконда (филлиалда) "Заведующий" лавозимида иш юргизаман. Бизга товарни белгиланган нархда офисдан юборишади. Агар у товарни белгиланган нархидан қимматроқ сотсак у бировни ҳаққини ейиш бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳа, ҳаққини ейиш ҳисобланади. Мулк эгасининг изнисиз ошириб сотишингиз мутлақо жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!