Ҳазрат, сиздан сўрамоқчи бўлганим ният қилиб дуо қилиш ҳақида эди. Мен доим "Аллоҳим, у дунёда жаннатда ота-онам, фарзандларим, турмуш ўртоғим, акаларим, опам, уларнинг оиласи билан ҳаммамиз бирга бўлайлик" деб ният қилиб дуо қиламан. Шундай ниятда дуо қилсам бўладими? Умуман олганда Қуръони каримда жаннатда қариндошлар бирга бўлиши мумкинлиги ҳақида бирор маълумот борми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мумкин. Аммо китобларда келган дуолар бўлгани яна ҳам яхши.