Ассалом алайкум Шайҳ Ҳазратлари...Қуйидаги масала бо'йича ҳукмни билмоқчи эдим.Иккита одам о'заро келишиб олишган. Бир одам бошқа одамга пул берган. Иккинчи одам эса у пулни олиб, о'з пулига қо'шиб, бизнес қилиб, шу пулдан келадиган фойда ёки зарарни о'ртадан бо'лишадиган бо'лишган. Биринчи одам ҳеч нима қилмайди, фақат пул беради. Иккинчи одам ишни қилади. Фойда о'ртадан тенг бо'линади.Лекин, Иккинчи одамни о'зининг ҳам пули бор, у олган пулини о'з пулига қо'шиб бизнес қилади. Орада иш кенгайиб, Оборот ко'пайиб, Бизнесга яна бошқа пуллар ҳам кириб келган. Натижада, айнан Биринчи одамдан олинган пулдан қанча фойда олинганлигини билиш имконияти бо'лмай қолган. Бу ҳолат бир неча ой давом этган. Бошқа тарафдан, бизнеснинг ҳусусияти шундайки, пул доимо кириб чиқиб турган, ҳар бир оборотдан қилинган фойда ҳам қайтадан яна оборотга кириб кетаверган. Лекин, айрим ҳолатларда, икки томон ҳам, я'ни Биринчи одам ҳам, Иккинчи одам ҳам фойда ҳисобидан деб (оз миқдорда бо'лса ҳам) Оборотдан пул олиб туришган.Натижада, бир неча ойдан кейин қанча фойда олинганлигини билиш имкони ё'қ бо'п қолган. Фақат, Иккинчи одам, я'ни бизнесни юритувчи одам, Биринчи одамга таҳминий ҳисоб китоб қилган ҳолда, Фойдани АНИҚ эмас, таҳминан ҳисоб китоб қилиб бериши мумкин. Аниқ ҳисоб китоб қилишни умуман иложи ё'қ. Фақат, Таҳминий ҳисоб китоб бор. Энди, савол шундан иборатки, бундай ҳолатда нима қилиш керак? Иккала тараф ҳам таҳминий ҳисобдан рози, лекин, иккаласини ҳам масаланинг шар'ий томони қизиқтиради. Бундай фойдани олса бо'ладими?Жавобингиз учун раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аввало ҳисобни аниқ юритиш керак. Бўлар иш бўлгандан кейин, икки томон сулҳ тузиш ила, сиз айтиб ўтганга ўхшаб ҳал қилишади. Бу ишларини гувоҳлар олдида, ёзиб қўйиш орқали қилсалар, кейин ихтилоф чиқмайди. Кейинги даврда аниқ ҳисобга ўтишга ҳаракат қилсинлар.