- Сиз тақдир масаласи каби нозик масалани бошқалардан эшитган бир – икки оғиз гап орқали ҳам ёки муҳокама этишга уринманг. Аввал бу масалани бир оз бўлсада, ўрганишга ҳаракат қилинг. Мисол учун «Сунний ақийдалар» китобидаги ушбу масалага оид маълумотлар билан танишинг. Кейин савол беришингиз мумкин. Сиз муҳтарам ўзингиз ёзган олти қатор саволни эътиборсиз қолмаслигини алоҳида илтимос қилибсиз. Мен ҳам сиз ва сизга ўхшаган диндошларим учун ёзган олти юз бетли ўта муҳим маълумотларни ўз ичига олган китобимни эътиборсиз қолдирмаслигингизни сўрайман. Китобни ўқиб, кейин тушунмаган ерингизни сўрайсиз.