Ассаламу алайкум Шайх ҳазратлари!Алҳамдулиллаҳ, яқинда Аллоҳ менга фарзанд неъматини берди. Мен (Қуръонда айтилганидек) фарзандим икки йил тўлиқ сут эмишини истайман. Рафиқам "иккинчи фарзанд туғилса биринчисини эмизолмай қоламан, қолаверса иккита гўдак билан қийналиб қоламан" деяпти. Шунинг учун мен вақтинча (шариат рухсат берган воситаларни қўллаб) сақланишга қарор қилдим. Лекин аввал шариат ҳукмини билсам яхши бўлар эди.1. Гўдак икки йил тўлиқ эмиши учун отаси вақтинча (шариат рухсат берган воситаларни қўллаб) сақланиши мумкинми?2. Хотин иккита гўдак билан қийналиб қолмаслиги учун биринчи фарзанд сал каттароқ бўлгунча эр вақтинча (шариат рухсат берган воситаларни қўллаб) сақланиши мумкинми?