Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қариндошлар тўйи

08:12 / 14.11.2019 | Mirjalol Shernazarov | 2022

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда спиртли ичимликларсиз тўйларимиз камдан-кам бўлмоқда. Мен анчадан бери ароқ қўйиладиган тўйларга бормай қўйганман ҳатто яқин қариндошларникига ҳам. Бироқ аҳли аёлим бундай фикрга қарши, аёлим ҳам намоз ўқийди. Мен анчадан бери аёлимни дават қилиб келаман, аёлим сўзимни икки қилмайди Аллоҳ рози бўлсин. Спиртли ичимликлар қўйиб тўй қиладиган яқин қариндошларнинг тўйларига борма десам динимизда қариндош уруғдан айрилма деган масалани рўкач қилиб олмоқда. Кўнглини оғритмаслик учун ҳозирча индамай келяпман. Шу қилаётган ишим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қариндош уруғлар ҳақидаги гапни тўғри айтибди. Ўша нарсалар қўйиладиган кунида бормасдан бошқа куни борсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat