Ассалому алайкум! Алимент кам чиқиши учун ойлик даромадининг ҳақиқий қийматини яширган ота ва бунга ёрдам берганларнинг ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Фарзанднинг нафақаси шариат томонидан отанинг зиммасига юклаб қўйилган. Уни адо қилмаса ёки камайтириб қўйса гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!