Шайх хазратлари.Сайтларни бирида хавотирга солувчи гап укиб колдим.Куйида уни иктибосини келтираман.Енг, балоқ ва этаги қисқа либослар билан намоз ўқиш макруҳ. Бундан калта қўллик кўйлак билан намоз ўқишнинг макруҳ эканлиги келиб чиқади. Эринчоқлик қилиб ёки бош кийим ёхуд узун қўллик кўйлак кийиб намоз ўқишнинг аҳамиятини ўйламасдан бош ва қўл очиқ ҳолда намозга киришиш макруҳдир. Агар бош ва қўл очиқ намоз ўқишининг сабаби, намозга аҳамият бермасликдан бўлса, дарҳол кофир бўлади. Чунки, намозга аҳамият бермаслик куфрдир. Иктибос тугади.Шу дархол кофир булади дейилибди.Лекин хозир ахамиятсизлик килиб бош яланг ва енги калта куйлакда намоз укийдиганлар камми?Энди буларни барчаси кофирми?Умуман шунга ухшаш яна бошка гапларни учратиш мумкин.Масалан эски китобларни бирида агар янглишмасам казо намозига ният килганда касддан казо намоз ниятини килмаса кофир булади дейилган.Нима учунлиги хам езилган,лекин мени эсимда колмади.Аммо бошка эски фатво китобида аср вактида пешинни казо ниятисиз хам укиш мумкин дейилган.Нимагалиги хам у ерда асосланиб берилган.Яна эски китобда каттагина "Калимаи куфр" деган булимни укиганман.У ерда хам куфрга олиб келувчи сузлар ва амаллар езилган.Мазкур нарсалар одамни хавотирга солади.Шу ишларни килиб куйсам энди кофир булдим,килган олдинги ибодатларим хабата булди,хотиним билан никохим бекор булди ва яна бошка емонликлар булди деб маюсланиб колади одам.Шундок фатволарга кандок муносабатда булишимиз керак?Ташаккур хазрат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Дуруст бўлмайди. Балки тавба қилиб, тўғри йўлда юришни давом эттириши лозим.