Ассалому алайкум.Ҳазрат яна бир савол билан вақтингизни олябман.Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Тақдиримда бирон нарсанинг мана бу бўлмасайди, ёки мана бу бўлсайди, деб айтганимдан кўра ичимга бир чўғ тушиб кетгани ва у нимани куйдирса куйдириб, нимани қолдирса қолдиргани яхшироқдир", деганлари ҳақида ўқигандим.Шунинг учун ҳар бир ишдан бир ҳикмат қидиришга ҳаракат қиламан. Тақдирда бўлган нарсаларга доим рози бўлиб келганман. Бирор ишда хато қилсам, буни ҳам ўзим учун бирор ҳикмати бордур, деб пушаймон бўлмайман.Лекин намоздан кейин Истиғфор айтаётиб, гуноҳларим, айбларим учун чин кўнгилдан пушаймон бўлишга ҳаракат қиламан.Яқинда чин кўнгилдан гуноҳларим учун тавба қилмоқчи эдим. Тавба қилган мусулмон қалби покланади, иймон ҳаловатини ҳис қилади. Лекин мен ҳақиқий тавбага эришолмадим. Хатоларим учун ҳақиқий маънода пушаймон бўла олмадим. Чунки, тақдирдан рози бўлиш менга хислат бўлиб қолган экан. Тавба қилганда пушаймон бўлиш ҳисси пайдо бўлмади. Қаердадир хато қилдим, нимагадир ақлим етмаябди. Тақдирга розилик билан гуноҳларга пушаймонликни аралаштириб юборганга ўхшайман.Саволим: хатоларимга пушаймон бўлиб, ҳақиқий тавбага қандай эришсам бўлади?Аллоҳ рози бўлсин.