Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яқин шарқдаги ҳолатга муносабат

17:22 / 05.06.2020 | Asliddin Jalolov | 3226

Ассалому алайкум! Ижозат берсангиз анча буён ўйлантириб юрган бир масалани сўрасам. Яқин шарқдаги Шом, Фаластин, Ироқ ва Хитойнинг шарқий қисмидаги ҳолатлар юзасидан баъзида турли хабарлар видеолар келади. Тинч аҳолини устидан бомба ташлаш,мусулмонларни аёвсиз калтаклаш, аёлларини зўрлаш, юртлари шаҳарларини вайрон қилиш бу айниқса Рус ва АҚШ ҳарбийлари томонидан содир этилади. Сўрамоқчи бўлганим бу ҳолатларга қолган мусулмонларнинг, бизларнинг муносабатамиз қандай бўлиши керак? Бизга кўпинча буни мусулмонлар уруши дейишади, барибир ҳам беайб тинч аҳоли жуда катта озор кўряпти биз мусулмон биродарларимизга ёрдам беришлик учун нима қилишимиз керак? Ўша ерда юрганлар ўзларини мужоҳидлар деб аташаркан, мусулмон оламини бу аҳволига ёрдам беролмаяпсан жиҳодга келмаяпсан деб дўзахийга чиқаришади. Бу ушбу оятни айтишади: Эй мўминлар! Сизларга нима бўлдики Аллоҳ йўлида жиҳод қилинглар дейилса юртингизга ёпишиб олдингиз? Тавба сураси 38-оят. Бу ҳолатдан ўзимча фикр юрғизишга ожизман. Биродарларимизни бу аҳволини кўриб жим юрсам Аллоҳ ҳузурида бу ҳақда сўроқ қилинишдан қўрқаман. Шунинг учун сизлардан маслаҳат сўрайман. Биз нима қилайлик?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида бошларига ўша ҳолатни тушишига ўша жойлардаги ахолининг аҳмоқ қисми катта ёрдамчи бўлишмоқда. Қисқа қилиб айтганда сиёсий ўйин. Бундай вақтда ҳаммамиз астойдил тақво қилиб Аллоҳга қаттиқ боғлансак, Аллоҳнинг мадади ёғилишига шак-шубҳа йўқ. Жиҳод қилиш тўғри иш бўлганида кўз олдида онаси, синглиси, хотини зўрланганлар, ўққа тутилганлар, беш милион, ўн милион бўлиб ғарбга, туркияга қочмасдан ўша ерда жанг қилишган бўлишар эди. Сизу биздан кўра жанг қилишга уларни сабаблари бор, имкониятлари бор. Сиёсий ўйинлигини тушунгани учун қочиб кетишган. У ерга боришга чақираётганлар ҳам ўзлари бошқа мамлакатда қулай шароит, катта пулни олиб ва виллаларда ўтиришибди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat