Ассалому алайкум, азиз устозлар! Мен чиқадиган масжид уйимдан 5км узоқликда. Бошқа масжидлар эса, анча узоқда. Жумъа намозига узоқ бўлса ҳам бошқа масжидга бораман. Аммо беш вақт намозга узоқлиги 5км бўлган масжидга чиқаман. Мен ушбу масжидга унчалик чиққим келмайди. Сабаби бу ерда бир нечта бидъат амалларга гувоҳи бўлганман ва имом домла ҳам намознинг фиқҳини яхши билмасалар керак. Бунга ҳам бир неча марта гувоҳи бўлдим. Ҳаттоки, бир илмли инсон бир сафар бизнинг масжидда намоз ўқидилар. Ва ушбу имомнинг хато ўқиганини ва бошқатдан ўқишни, айтдилар. Шундай ҳам бўлди. Ушбу бўлган воқеани имом домладан сўрасам, хато эмас, тўғри бўлган эди, дедилар. Хулоса шуки, Шайх ҳазратларининг китобларидан ва сизларнинг сайтларингиздан ўрганган илмларимга асослансам, бизнинг масжидда бироз хатолик борга ўхшайверади. Бунга етарлича исботларим ҳам бор. Агар имом домла жамоат намозида хато қилса, бунда бизнинг ҳам намозимиз хато бўладими? Агарчи, биз у хатони билмасакчи? Бошқа масжидга чиққим келади аммо узоқлиги боис, имконим йўқ!
Ва алайкум ассалом! “Излаш хизмати”да шу мавзуда 363та савол-жавоб бор экан. Ўзингиз билан солиштириб кўринг. Валлоҳу аълам!