Ассалому алайкум! Анфол сурасини 33-оятида " ...Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас" оятини ўқидим. Аллоҳ азобламаслиги учун қайси истиғфор калимасини кунига қанча айтиш керак, ёки ҳар кун айтиш шарт эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунда 70 маротаба, гоҳида 100 маротаба айтар эдилар. Валлоҳу аълам!