Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

сажда1

00:00 / 03.04.2011 | eski savollar | 1732
Устоз!Сажда оятини о'қиятганда юрса ҳар бир қадамига қиладими-масжиднинг ичида бо'лса юрса ҳам бир марта қилади халосми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сажда оятини тиловат қилувчи уни масжидда, кичик уйнинг ичида, юриб бораётган улов ёки кеманинг устида ёки намоздан олдин қилган қироатни ўша ерда намозда такрор қилса, бир сажда кифоя қилади. Чунки бу ҳолатларнинг барчасида макон битта ҳисобланади ва тиловатлар бир-бирига киришиб кетади.Бунда такрорни қилиб бўлиб сажда қилса ҳам, саждани қилиб олиб такрор қилса ҳам, барибир. Тиловат қилувчи ёдлаш учун, таълим учун, эътибор ёки фаҳмлаш учун такрор қилади. Буларнинг ҳар бирида сажда қиладиган бўлса, қийинчилик туғилади ва ўшандан қочиб такрорни тарк қилиш хавфи туғилади. Аллоҳ таоло эса дийнда қийинчиликни раво кўрмайди. У зот Ўз китобида: «Сизларга дийнда ҳараж йўқ» деган. Яна бошқа бир оятда: «Аллоҳ сизларга осонликни ирода қилади, қийинчиликни ирода қилмайди», деган. Тингловчида ўзининг мажлиси эътиборга олинади. Сажда оятини тингловчига тиловат саждасининг вожиб бўлиши унинг мажлиси эътиборидан бўлади. Тиловат қилувчи бир неча жойда тиловат қилган бўлса ҳам, тингловчи бир жойда эшитган бўлса, бир марта тиловат саждаси қилади. Агар тиловат қилувчи бир жойда ўтириб тиловат қилса ва тингловчи жойини алмаштириб турган бўлса, алмашгани ададича сажда қилади.Кийим тўқишдаги юриш ва бир шохдан бошқа шохга ўтиш жойни ўзгартиришдир. «Кийим тўқишдаги юриш» деганда аввалги вақтдаги қўл билан ўрмак ўрнатиб мато тўқиш англанади. Бунда маълум масофага қозиқ қоқилиб, йигирилган ипни ўша қозиқлар орасидаги масофага бориб-келиб тўқишга тайёрланган. Демак, ўрмакнинг бир тарафида турганда сажда оятини ўқиса ёки эшитса бир тиловат саждаси, нариги тарафга борганда эшитса, яна бир тиловат саждаси вожиб бўлган. Шунингдек, дарахт устида бўлган одам шохдан шохга ўтса ҳам жойи ўзгарган ҳисобланади. Унга ҳам неча марта шохдан шохга ўтса, шунча тиловат саждаси вожиб бўлади.Саҳрода ва йўлда уч қадам юрилса, бир мажлисдан иккинчи мажлисга ўтган бўлади ва тиловат саждаси қилиш вожиб бўлади.Агар бир неча сажда оятини тиловат қилса, бир мажлисда бўлса ҳам, ўша оятларнинг ададича сажда қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat