Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ёдлаш

18:57 / 29.11.2017 | Robiya | 5441

Ассалому алайкум! Мен Қуръон оятларини ўзбекча маъносини имкон қадар ёдлашга ва хаётимдаги турли вазиятларда эслаб ва қўллаб, хаётимга тадбиқ қилишга ҳаракат қиламан! Арабчасини ёдлашга имконим бўлмаяпти, лекин охиратда хар бир ёдлаган ва хаётимга тадбиқ қилинган оят учун Аллоҳ томонидан мукофотланамами? Ёки албатта арабчасини ҳам ёдлаш керакми? Қуръонни эшитиш ва тинглаш инсон учун қандай фойда келтириши ва қандай савобларга эриштириши ҳақида эслатсангиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло инсоннинг табиатига тўплаш ва кўпайтириш деган унсурни жойлаштириб қўйган. У инсоннинг ажралмас бир бўлагидир. Кимдир мол дунё тўплайди, кимдир марка тўплайди, кимдир таклифномалар тўплайди. Кимдир эски осори атиқалар ва ҳоказо нарсларни тўплайди. Бу инсон табиатидан ҳеч қачон ажрайлмайди. Ҳатто қари кампирларни қарасангиз чўнтагига бир неча керакли кераксиз нарсаларни солиб олган бўлади. бирор нарса десангиз “сенга оғирлиги тушяптими” деб ҳам қўяди. Аслида бу жуда яхши нарса. Фақат ундан тўғри фойдаланиш керак ҳолос. Инсон бу дунёда қанча нарса тўпласа ҳам барчаси бу дунёда қолиб кетади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу унсурдан тўғри фойдаланиб, биз нимани тўплашимиз керак ва охиратда нима бизга ҳамроҳ бўлишини таълим берадилар. «Ҳадис ва Ҳаёт» китобида қуйидагича келган:

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ تَعْلَمْ آيَةً مِنْ كِتَابِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ اسْتَقْبَلَتْهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ تَضْحَكُ فِي وَجْهِهِ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ азза ва жалланинг китобидан бир оятни таълим олса, қиёмат куни бўлганида юзига кулиб боққан ҳолида қорини кутиб олади” дедилар.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يُقَالُ لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ اقْرَأْ وَارْتَقِ وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا، فَإِنَّ مَنْزِلَتَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَأُهَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон соҳибига: «Қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундай тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг даражасидадир», дейилади», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ деган. Яъни бизнинг ҳар бир тўплаган оятимиз қиёматдаги мақомимиз экан. Бунинг учун Қуръонни тўлиқ ёд олиш шарт эмас. Ким қанчалик мақомда бўлишни ҳоҳласа, ўшанча тўплайверсин. Яна бошқа бир маълумот:

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَرَأَ حَرْفًا مِنْ كِتَابِ اللهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ، وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، لَا أَقُولُ ﭑ حَرْفٌ وَلَكِنْ أَلِفٌ حَرْفٌ وَلَامٌ حَرْفٌ وَمِيمٌ حَرْفٌ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бунинг учун бир савоб бўлур. Ҳар бир савоб эса ўн мисли(га кўпайтирилур). «Алиф. Лаам. Мийм – бир ҳарф» демайман. Балки «Алиф» бир ҳарф, «Лаам» бир ҳарф, «Мийм» бир ҳарф», дедилар». Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Қуръони Карим қироати битмас-туганмас савоб манбаи экани баён қилинмоқда. Қуръони Каримни ўқиган одамга ҳар бир ҳарф учун алоҳида савоб берилар экан. Умумий қоидага биноан, ҳар бир савоб ўнга кўпайтириб бериларди. Бундан Қуръони Каримни ўқиган одам учун ҳар бир ҳарфни ўқиганига ўн савоб берилиши келиб чиқади. Бунинг ҳаммаси Қуръони Каримнинг чексиз фазлга эга бўлганидандир. Бас, шундай бўлганидан кейин бир ҳарф бўлса ҳам, Қуръони Каримни ўқишга ҳаракат қилмоғимиз зарур. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat