Ассалому алайкум! Намоз сўнггида ўнг ва чап томонга қараб Ассалому алайкум ва раҳматуллох эмас балки Ассалому алайкум ва раҳматуллохи ва баракотух деб салом берилса савоби кўпрок деб эшитдим. Шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда “ва баракотух” келмаган. Қўшимча қилишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!