Ассалому алайкум! Намозда тахорат кетса намоз бузилишини билдим. Фақат намоздан қанақа чиқилади имомликда турган бўлса?
– Ва алайкум ассалом! «Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетса, дарҳол таҳорат қилиб, намозини охирига етказади. Гарчи ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам. Янгидан бошлаш афзалдир». Кифоя китобидан.
Яъни таҳорат кетиши билан намоздан чиқдингиз. Бориб таҳорат олиб намозни янгидан ўқийсиз. Имомнинг намози бузилиши билан ортидаги эргашганлардан имомликка ярайдиган бирини ўрнига тортади ва ўзи намоздан чиқиб, таҳоратини янгилайди. Валлоҳу аълам!