Ассалому алайкум! Аср намозини бошқа мазҳабларни ўлчови бўйича (яъни ханафий мазхабидан 30 дақиқача вақтлироқ) ўқиса бўладими? Нуқсонли бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Аслида эҳтиёти шуки, пешинни бошқа мазҳаблардаги асрнинг вақтигача кечиктирмай, асрни ҳанафий мазҳаби вақти кириши билан ўқишдир. Жамоат билан ўқиладиган жойларда бошқа мазҳабга амал қилинса пешинни у вақтгача кечиктирмай жамоатга қўшилиб ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам!