Ассалому алайкум! Бизнинг динимизда яни Ислом динида ҳар бир одам учун тақдирида ризқ ёзилар экан. Шу ризқни еб битирмагунича хеч бир одам ўлмас экан. Қачонки ўша ризқни еб битирса, кейин ўлиши аниқ дейилган экан. Лекин динимизда жуда кўп одамлар харом нарсаларни истемол қилишади-ку. Айтингчи бунақа харом ризқларни истемол қилиш хам у одамларнинг тақдирига ёзилганми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром ҳам ризқ. Банда ҳалолини қўйиб ҳаромини танлагани учун гуноҳ бўлади. Валлоҳу аълам!