- Ва алайкум ассалом! Биринчидан бизнинг диёримиз кишиларининг табиатида қизиқ бир ҳолат пайдо бўлган. Бир касб эгаси касбдошини кўрса, фан соҳиби ўша фаннинг соҳибини кўрса бадани қичишиб ўзини ноқулай ҳис қилишни бошлайди. Бу нарса баъзи бир намозхонларда ҳатто аҳли илмларда ҳам пайдо бўлган. Аслида уларни бир-бирига йўлиқиши Аллоҳнинг неъматидир. Бирида камчилик бўлган нарсани тўлдириб олишга имкониятдир. Икки шамчироқ бирлашганда ён атрофини янада ёритади. Шу каби ёритишни зиёда бўлишига сабабдир. Бу нарсага саҳобаи киромлар аъло даражада амал қилар эдилар. Қачон бир-бирларига йўлиқсалар “Кел, ўтир иймонлашамиз” дер эдилар.
كان معاذ بن جبل رضي الله تعالى عنه يقول لرجل: [ اجلس بنا نؤمن ساعة ] ، وهذا الأثر علقه البخاري رضي الله عنه في الصحيح
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу бир кишига қараб “Ўтир, бир оз иймонлашамиз” дер эдилар.
Бухорий ривояти.
Буни тўғри қабул қилсаю қандай ҳам гўзал. Аммо инсон ҳеч қачон ўз тенгидан бирор гапни қабул қилишга ўрганмаган. Ўзидан юқори инсонга тобеъ бўлишга одатланган. Шунинг учун сиз қавмда бирор камчиликни кўрсангиз имомга айтинг. Имом буни аъло даражада ва сиздан кўра мукаммал тарзда етказиб қўяди. Сиз далолат қилганингиз савобига эга бўласиз. Икки сажда орасида оёқни ердан узилиши агар қасддан бўлса, кароҳиятга сабаб бўлади. Боши саждага тегиши билан икки оёғини ердан узилиб саждадан қайтгунича давом этиши зарар қилади холос. Кўпчилик имомлар ҳам оёғи ердан узилса намоз бузилади дейишади. Бу эса нотўғри. Валлоҳу аълам!