Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўлни ўпиб пешонага теккизиш

21:22 / 25.07.2018 | Maloxat | 4287
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, динимизда ота онани, ўзидан котта инсонларни қўлини ўпиб пешонага теққизиш жоизми? Бундай одат христиан динида ҳам бор. Улар ўз папасини шундай қилишади. Яқин инсонларим шундай қилишни бошлашган, лекин ҳар сафар кўрганимда бизнинг динимиз эмас балки христиан дини кўз олдимга келади. Ноўрин савол берган бўлсам узр сўрайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنِ الْوَازِعِ بْنِ عَامِرٍ قَالَ: قَدِمْنَا، فَقِيلَ: ذَاكَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَأَخَذْنَا بِيَدَيْهِ وَرِجْلَيْهِ نُقَبِّلُهَا  

Возеъ ибн Омирдан ривоят қилинади:
«Биз борсак, «Ана Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам», дейишди. Биз қўллари ва оёқларини ушлаб, ўпа бошладик».
Шарҳ: 
Возеъ ибн Омир ўз қабиласи Абдул Қайс¬нинг ҳайъати таркибида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганида, ушбу ривоятда зикр қилинган ҳодиса бўлиб ўтган. 

عَنْ صُهَيْبٍ قَالَ: رَأَيْتُ عَلِيًّا يُقَبِّلُ يَدَ الْعَبَّاسِ وَرِجْلَيْهِ  

Суҳайбдан ривоят қилинади:
«Али Аббоснинг қўл-оёқларини ўпаётганини кўрдим».
Шарҳ: 
Бу икки ривоят нодир ҳисобланади. Ҳар қандай улуғ киши бўлмасин, бировнинг оёғини ўпиш бизда одат тусига кирмаган. Бу ҳақдаги далил ва ҳужжатларни батафсил ўрганган фақиҳларимиз: «Олим ёки зоҳид кишидан оёғини ўпишга имкон беришни талаб қилиш ва бу талабга жавоб бериш, шунингдек, олимлар ҳамда улуғлар ҳузурида ерни ўпиш ҳаромдир. Бу ишни қилган ва унга рози бўлган иккиси ҳам гуноҳкор бўлади», дейишган. (“Ал-Адаб ал-Муфрад” китобидан).

Ким нимани кўп кўрса ўша кўргани ҳамма вақт кўз олдида намоён бўлаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat