Ассалому алайкум! Устозлар, Аллох сизлардан рози бўлсин. Бир нарсага ойдинлик киритиб беринглар илтимос. Мени яқинларим рўза тутишдан қайтаришмоқчи? Улар бунга ишламасдан бекор юрганимни сабаб қилишмоқда, ваҳоланки 11 ой ишлаб, айнан Рамазон ойи учун 1 ой вақт ажратгандим. Яқинларим қаттиқ норози, менга маслаҳат беринглар. Рахмат
Ва алайкум ассалом! Улар катта гуноҳга журъат қилибдилар. Аллоҳ таоло бир ой фарз қилган амалга қарши чиқишда куфрнинг хавфи бор. Аллоҳ таолога итоат қилиб рўзани тутишингиз ва шу билан бирга уларга чиройли йўллар билан тушунтиришингиз керак.
عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)
Ҳасандан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ) Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!