Ва алайкум ассалом.Аллоҳ таоло Қуръонни инсоният учун ҳидоят ва раҳмат этиб нозил қилган. Қуръони Каримнинг ҳар бир сураси, ҳар бир ояти, ҳар бир калимаси, ҳамма ҳаммаси шифодир, раҳматдир, нурдир, ҳидоятдир, инсон зоти учун чексиз манфаатдир. Уни ўқиган киши фақат фойда топади, яхшилик топади. Қуръоннинг бирор сурасида, хусусан, "Жин" сурасида ўзгача бир ғайритабиий нарса, маълум бир шумланадиган ҳолат йўқ. Шу билан бирга, нафақат Жин сурасини, балки Қуръоннинг барча сурасини қасддан хато ўқиш гуноҳ ҳисобланади. Бу маънода бирор сурани бошқасидан фарқлаш мумкин эмас. Қуръонни секин ё тез ўқиш ҳар кимнинг малакасига боғлиқ. Муҳими, Қуръонни тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқиш лозим.Сизга маслаҳатим, бунга ўхшаш масалалрда Қуръон ва ҳадисга асосланмаган гапларга эътибор берманг. Шу билан бирга, савол берганда жумлаларни тушунарлироқ ёзишга ҳаракат қилсангиз, кўпчиликка осон бўлади. Валлоҳу аълам.