Ҳазрат, менда “CHINA HUMANITY TECHNOLOGY PUBLISHING HOUSE. NEW TERRITORIES, HONGKONG. thebestzj@126. com. ISBN978-988-19868-5-6” да нашр этилган Қуръони Карим бор. Унинг мосламачаси бўлиб, қайси сура ёки оятга текказилса ўшани қироатини ёки таржимасини бир неча тилларда қўйиб беради (ўзбекчасини Афзал Рафиқов ўқиган). Шу Қуръонни ўқисам бўладими? Унда Ал-Ғомидий, Абдулбосит, Ассудайис (қориларнинг исмини нотўғри ёзган бўлсам узр эшитилиши бўйича ёздим) каби қориларнинг қироати бор. Шу қориларнинг қайси бирларининг қироатини эшитиб тажвидни ўргансам бўлади?