Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ким бўлган

16:05 / 06.01.2020 | Bekturdi | 1804

Ассалому алайкум! Ақидатут Таҳовияда Аллоҳга нисбатан ишқни қўллаб бўлмайди дейилган, аммо аксар Тасаввуфчилар шундай дейди. Яна ёр, май ҳам мумкун эмас дейилган. Ўйлашимча майни дин душманлари атайлаб Умар Ҳайёмники бўлмаса ҳам ёзишади. Амммо "ёр" билан "ишқ"ни нима дейиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз бир нарсани яхши тушунинг, бизгача ҳамма масалаларни тўлиқ ўрганиб бўлинган. Ихтилофли масалалар ҳам охирги нуқтасигача етказиб қўйилган. Шундай масалалар борки улар ҳақида икки хил фикр бор. Кимдир бирини олган, бошқа яна бошқасини олган. Аниқ 100% қайси бири тўғри эканлиги Аллоҳ таолонинг ҳузурида маълум бўлади. Ихтилофли масалалар ҳозирги кунда жамиятимиз аҳли етиб келган бир бирини бошига урадиган даражадаги эмас. Лекин афсус, афсус баъзи бир инсонларнинг табиати ажойиб бўлар экан. Бир инсон бир масалага қалби таскин топса у инсон ўша қалби таскин топган кишининг қаршисига чиқиб бошқа тарафни гапини келтиришга, мунозара уюштириб мағлуб қилишга, фурсат топиб қолганда шарманда қилишга ҳаракат қилар экан. Яна баъзилари ҳозирги кунда на диний ва на дунёвий фойда келтирмайдиган масалаларни қўзғаб билганича гапириб билмаганларни устидан ғолиблик нашидасини суришга ҳаракат қилар экан. Сиз сўраган масалаларнинг ҳаммаси ҳам ҳеч қандай чуқур ўрганишга арзийдиган масалалар эмас. Муҳимроқ нарсалар билан шуғулланинг. Инсонлар сизни берган саволингиз ва бизни берган жавобимизни ўқиб ҳаётида энг муҳим, қийналиб турган нарсасини ўрганишига сабабчи бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat