Ассалому алайкум! Устозлар намоздан кейинги тасбеҳни гоҳ қўлда гоҳ тизмали тасбеҳда қиламиз. Жамоатда баъзилар тасбеҳни ёки қўлини кўкрак баробарида кўтариб туришади. Савол: Юқоридаги ҳолатда қўллар белдан пастда туриши ёмон ҳолатми? Буни савол қилиб бериш ниятим йўқ эди, лекин яқинда айни шу мавзуда бир танқидга учрадик. Яъни қўлимизни кўтариб турмаганимиз учун.
– Ва алайкум ассалом! Бу аҳамият бериладиган нарса эмас. Бизнинг динимиз эргашиш дини. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларга эргашамиз. Улардан бирорталари ҳам тасбеҳ айтаётиб қўлларини тепага кўтариб олганлари ҳақида ривоят қилинган эмас. Одатда шу каби майда нарсаларни баҳс қилиб юрадиган одамлар бошқа томондан ҳаром ёки макруҳларга парво қилишмайди. Одамлар орасида ўзларини ажралиб турадиган амалларни қилишни исташади. Валлоҳу аълам!