Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намозимнинг ҳукми?

15:03 / 06.01.2020 | Shohjahon | 2050

Ассалому алайкум! Устозлар мен 2 ойдан кўп бўлдики Полша давлатига ўқишга келганимга. Келишимдан олдин билардим энг камида 2 йил бу юртда таълим олишимни. Келишдан олдин юртимиздаги бир домла билан гаплшганимда қаср намози ўқийсиз деган эдилар. Шу вақтгача қаср намози ўқиб келдим. Яқинда ислом уз сайтида шуни ўқидимки, агар 15 кун ва ундан кўп қолишни ният қилган инсонда мусофирлик ҳукмлари вожиб бўлмайди яъни намозларни ҳам тўлиқ адо қилади ва шунга ўхшаш ҳукмлар. Энди нима қилишни билмай қолдим. Қаср қилиб ўқиган намозларимни қазосини ўқийманми? Илтимос тушунишимга ёрдам берсангиз. Олдиндан раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қазосини ўқийсиз. Шу ўринда бир тавсияни бермоқчимиз. Ҳозирги кунда масала айтадиган кишилар, қўполроқ қилиб айтганда домла ва отин ойининг чопони ва салласини кийиб олганлар жуда кўпайиб қолди. Улар Аллоҳнинг олдида жавоб беришдан қўрқадиларми ёки йўқми ўзларига ҳавола. Бу билан бизни ишимиз йўқ. Айтмоқчи бўлганимиз динни ўрганаётганлар бошига тушган ҳолатнинг масаласини сўраётганлар соҳа мутахассисига мурожаат қилсинлар. Чунки бизга жуда кўп ҳолларда сиз каби “бир домладан сўрасак бўлаверади деган эди” деб мурожаат қилганлар жуда кўп. Никоҳ ўқитиб олдик деб оила қуриб, фарзандлар кўриб, энди ўқиб билишмизча никоҳимиз тўғри бўлмаган экан деганлар ҳам кўп. Аянчлиси уларнинг “Биз билмаган эканмиз” деган гаплари Аллоҳнинг ҳузурида ўтмай қолишидир. Чунки уларга ҳам илм олиш фарз эканлиги маълум эди, имконият бор эди, асосийси мажнун эмас, балки ақл берилган комил инсонлар эди. Мадрасани битирганлар фатво беришлари жоизми? Албатта йўқ. Маъҳадни битирганлар фатво беришлари жоизми? Йўқ. 

Фатво бериш учун фиқҳ тахассусини ўқиган ва фатво берувчининг олдида малака оширган, ҳолатни ҳам тўғри баҳолай оладиган, фатвога ижоза олган ва доимий равишда катта уламолар билан алоқада бўлган бўлиши шарт. Диний муассасаларни битирганлар далилини келтириб уламоларнинг сўзларини нақл қилиб беришлари мумкин. Шундай бўлганидан кейин қолган кишилар фатво борасида йўқ ҳисобланишади. Оддий мисол ибн Аббос розияллоҳу анҳумо олдиларига бир кекса киши келиб, “Аёлимни ўпсам рўзам очиладими” деб сўради. У зот “Йўқ, очилмайди” дедилар. Бироз ват ўтиб бир ёш йигит келиб айни ўша масалани сўраган эди у зот “Ҳа, оилади” дедилар. Ёнларида ўтирган шогирдлари хайрон бўлиб, “Бир саволга икки хил жавоб бердингиз а” дейишган эди, “Ҳолатга қараб жавоб бердим” дедилар. “Чунки биринчи сўраган инсон ёши кекса бўлиб, унинг аёлини ўпиши ўша ўпич билан тугайди. Йигитнинг ўпиши эса, қолган ишларга уланиб кетиб рўзасини бузилишига сабаб бўлади” деганлар.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat