Ассалому алайкум! Бир домлани марузасида қуйидаги гапларни эшитдим : талоқ айтган инсонни юзидан нур қочади, ризқи қирқилади ва қабр азобидан халос бўла олмайди. Шу жумлаларга ойдинлик киритиб беришингизни илтимос қиламан.
– Ва алайкум ассалом! Талоқ қўйилгандан кейин хотин унга ҳаром бўлади. У билан қилинадиган ишлар зино бўлади. Албатта ўз ўзидан инсоннинг юзига зинонинг касофати уради. Минг атир совун билан ювиб ялтиратса ҳам кўрган инсон бир боқишдаёқ зинокорлигини билиб олади. Валлоҳу аълам!