Устоз! Туйимни АЛХАМДУЛИЛАХ ИСЛОМИЙ утказдик. Кизчали ҳам бўлдим, аммо бизда хуник маросимлар бор. Бешик тўйи, чаллади ва шунга ухшашлар. Бола дунёга келса куёвни кайнонаси куп харажат қилиб бешик олиб келади. Яна шуниси етмаганидек чаллади ҳам қилади. Идиш-товок, кийим-кечак, мебел ва яна куп нарсалар. Мен кайнотамни кандай машаккат билан пул топаётганларини биламан. Аммо бизда бошқа аёллар "хеч нарса билан ёки жуда кам нарса билан чаллади" демасликлари учун қарз олиб бўлсаҳам бу маросимларни утказишади. Бу умуман шариатга тўғри келмайди. Мен буларни истамасам ҳам қаршилик килсамҳам барибир қилишмокчи. УСТОЗ! Мен бу ишни олдини олиш учун кайнонамга "агар бешик тўй ёки чаллади килсангиз" кизингизни уйингизга олиб келаман десам бўладими? Чунки уларни бошқача гап билан кайтара олмайман. Ёки индамайми? Нима қилишса қилишаверишсинми? Маълумки онамҳам бу ишимдан норози бўладилар мени шарманда қилдинг деб.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қайтаринг. Бошқа қариндошлари ва гапи ўтадиган одамлардан ёрдам сўранг.