Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғуслда бурунга сув олганига шубхаланса

10:10 / 09.01.2020 | mo'min | 2361

Ассалому алайкум! Бугун тонгда бомдоддан олдин туриб жунубликдан ғусл қилдим ва намоз ўқидим, кейин кўнглимга шубха келди бурнимни чайдиммикан деб. Кейин бурнимни чайиб олдим. Ғуслим адо бўлганми ёки бошқатдан ғусл қилишим керакми, лекин кечки пайт жунубликдан кейин оғзимни ва бурнумни чайиб ётган эдим. Шу мавзуга ойдинлик киритиб берсангиз, жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ғуслни бирданига қилиш шарт эмас. Мабодо бурунни чайиш эсдан чиқиб қолган бўлса эсига тушганида чайиб олаверади. Албатта чаймасдан олдин ўқиган намозларини қайтадан ўқийди. Чунки ғуслдан тўлиқ покланмаган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat