Ассалому алейкум! Номоз ўқишдан олдин тахоратда пешона қисмни ювсам юзимни ўша қисми кун буйи оғриқ беради. Талабалигимда уч тармоқли нервни шамоллатиб қўйганман нима қилсам бўлади ёки фақат ўша қисмни ерга қўлларимни теққазиб таяммум қилсам ҳам бўладими тупроққа теққазиш шартми?
– Ва алайкум ассалом! Шифокор билан маслаҳат қилинг. Агар сув юзингизга зарар етказаётган бўлса ўша жойларига масҳ тортиб қолган жойларини ювасиз. Сизнинг ҳолатингизда таяммумга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!