Ассаламу алайкум! Бир дугонам хар доим ибодатда юради, лекин яқинда у бир йигит билан бир бирига кўнгил қўйишди ва гаплашиб юришибди. Ҳозир бола хам қиз хам бу зино эканлигига гаплашишни хохлашмаябди. Боланинг хам қизнинг хам оиласидагилар 1 йилдан сўнг тўй қилишмоқчи. Шунинг учун гунох қилиб гаплашмаслик учун тўйгача никох ўқитиб қўйиб, кейин гаплашиб туришса бўладими?
2). Никох ўқитганда гувохликка келин тарафдан дугонаси куёв тарафдан ҳам куёвнинг дўсти гувохликка ўтса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Буни ота-онаси билан маслаҳатлашишсин.
2). Агар шуларнинг ўзи бўлса, гувоҳлар адади етмайди. Валлоҳу аълам!