Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабрстон ҳақида

00:00 / 29.09.2010 | eski savollar | 2160
Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари!Қабрстон ёнидан ўтиб кетаётганда аксар кишилар қўлларини юзларига суртиб дуо қилаётгандек бўладилар, аммо уларни чэтдан кузатган одам қўлини юзига суртишдан бошқа нарсани сезмайди, яъни кўпинча дуо қилаётганга ўхшамайдилар. 1. Қабристон ёнидан пиёда ёки маркабда ўтиб кетаётганда дуо қилиш ҳақида ҳадислар борми?2. Бор бўлса бизга таълим беринг қандай дуо қилайлик.3. Бундай ҳолатда қўлни юзига суртиб дуо қилиш шартми, ёки ичида дуо қилса кифоями?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мақбарага келдилар ва: «Ассалому алайкум дора қавмим мўминийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун», дедилар».Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.Ушбу салом сийғасини ёдлаб олиб қабр зиёрати вақтида айтиш керак. Маъноси аввалги саломнинг маъносига яқин. ҳар биримиз ушбу муборак дуоларнинг маъносини англаб, ёд олишимиз ва вақтида ўқиб юришимиз лозим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина қабрлари ёнидан ўтдилар. Уларга юзлари билан боқиб: «Ассалому алайкум йа аҳлал қубур, яғфируллоҳу лана ва лакум антум салафуна ва наҳ¬ну бил асар», дедилар».Термизий ривоят қилган.Маъноси: «Ассалому алайкум, эй аҳли қабрлар. Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам мағфират қилсин. Сиз ўтганларимизсиз, биз изингиздан».2. Қўлни юзга суртиш ҳар кимнинг ўзининг иши.

Топ рейтинг www.uz Openstat