Ассалом алейкум ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари!Аллоҳ қилаётган ишлариздан рози булсин!амийн! Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. бир ҳадиси шарифларида шундай ривоят қилган эканлар."Таҳорат ушатган ерда таҳорат олган киши узини васвасадан қутқаролмайди"деган эканлар.Энди саволим қуйидагича:ҳозирги замонавий шароитдаги ҳожатҳонада ички таҳорат олса буладими?Агар саволим ноурин булса узур сурайман!Аллоҳ рози булсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мен бундай ҳадис борлигини билмайман.Ҳозирги замонавий тоҳоратхоналарда ҳар қандай таҳорат олса бўлади. Чунки уларда нажосат йиғилмайди. Балки оқиб кетган бўлади.