Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл

10:49 / 27.11.2023 | Abbos Mavlonov | 546

Ассалому алайкум! Ғусл ёки таҳорат масаласида тартиб шарт(фарз) эмас экан яъни мабодо эсдан чиқса эсга келганда ювиб олиш керак экан. Сайтда “Ғуслни бирданига қилиш шарт эмас. Мабодо бурунни чайиш эсдан чиқиб қолган бўлса эсига тушганида чайиб олаверади.” дейилган экан. Мана шу ерда савол туғилди: ғусл ёки таҳоратда ювиш фарз боълган жойни ювишни унутгандан кейин, қанча вақт ичида қолиб кетган жойини ювиб қоъйса фарз адо боълади. Масалан, 4 ёки 5 соатдан кейин эсга тушиб қолиши мумкин. Таҳорат ва ғуслда шундай вақт чегараси борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай чегара йўқ. Қачон бўсла ҳам қолиб кетган аъзоларни ювиб қўйса таҳорат ёки ғусл дуруст бўлаверади. Аммо иккисининг орасида ювилган аъзо қуриб қоладиган миқдорда вақт ўтса пайдар-пайликни бузган бўлади. Бу эса макруҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat