Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат турмаслиги

23:36 / 14.12.2022 | Abrorbek | 942

Ассалому алайкум! Бувим гемарой туфайли жароҳлик амалётини ўтказган эканлар шу туфайли тахоратлари турмас экан хар намозга тахорат қилар эканлар лекин базида тахорат олиб энди намоз ўқийман деганларида ел чиқиб кетар экан бувимнинг ёшлари катта шунинг учун базида қиналиб қолар эканлар шу холатларни хисобга олиб шариятда хукми енгилайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар рукуъ ёки сажда туфайли ел чиқиб кетаётган бўлса, намозни ўтириб ўқисинлар, руку ва саждани эса имо-ишора билан ўқисинлар. Агар шунда ҳам ел чиқаверса ва умуман ел чиқармай намоз ўқий олмаётган бўлсалар соҳиби узрга айланадилар. Соҳиби узр бир намоз вақти учун битта таҳорат олади ва ўша узри (ел чиқиши) келиб турса ҳам таҳорати синмаган ҳисобланаверади. Валлоҳу аълам!
Соҳиби узр ҳақида қуйидаги мақолада батафсил маълумот берилган:

https://fiqh.uz/maqola/586


Топ рейтинг www.uz Openstat