Ассалому алайкум! Қуръон Каримда Қуръон аввалги илохий китобларни ўқиш ва унга амал қилиш ман қилинганми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда одамлар ўзларини динида мустаҳкам эътиқодга эга бўлмасдан туриб, бошқа дин китобларини ўқисалар қалбига шубҳа тушиб қолмоқда. Чунки инсонни ростдан ҳам ёлғондан ҳам таъсирланиши бор гап. Агар уларни ўрганиб уларга раддия берадиган даражада бўлса унинг ҳукми бошқа.
عن جابر رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم حين أتاه عمر فقال : إنا نسمع أحاديث من يهود تعجبنا ، أفترى أن نكتب بعضها ؟ فقال : أمتهوكون أنتم كما تهوكت اليهود والنصارى ؟ ! لقد جئتكم بها بيضاء نقية ، ولو كان موسى حيا ما وسعه إلا اتباعي » . رواه أحمد ، والبيهقي
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Умар келиб “Биз яҳудийлардан ҳадис(ҳикоя ва маъруза)лар эшитамиз” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлар(ўз динингиз ҳақида) яҳудий ва насоролар каби шак шубҳадамисиз? Мен сизларга очиқ-ойдин, соф, холис(дин)ни келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганида менга эргашишдан бошқа нарса қилиши жоиз бўлмас эди” дедилар».
Имом Аҳмад ва Байҳақийлар ривояти. Валлоҳу аълам!