Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръоннинг тафсирини етказиш ҳақида

19:18 / 29.10.2018 | АбуМубина | 1996

Ассалому алайкум! Яқинда бир домланинг маърузасини эшитиб қолдим. Илмсиз бўла туриб Қуръон оятлари ва ҳадислардан ўзича ҳукм чиқариш мумкин эмас экан. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки илмсиз холида Қуръон оятларидан ва ҳадислардан ҳукм чиқарса ва тафсир қилса, ҳаттоки у айтаётгани тўғри бўлса ҳам у катта хато қилибди, жойини жаҳаннамдан тайёрлайверсин дедилар" – деган ҳадисни айтди. Ундай бўлса, агар биронта танишимиз ароқ ичётган бўлса, мен унга ичма Қуръонда 90. Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. 91. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар. (Моида сураси) деб айтсам ёки яна бир танишим намоз ўқимаса унга: 114. Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир. (Ҳуд сураси) дейилган, деб унга эслатсам гуноҳкор бўламанми? Бу оятлар тўғри, лекин мен илмли эмасман ёки илмим йўқ, менга нима деб бефарқ бўлайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу тафсир қилиш эмас. Сиз айтаётган нарса тайёр таржима ва уламолар тарафидан қилинган тафсирни етказиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat