Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқимай қўйдим

10:02 / 14.01.2020 | surojbek | 2081

Ассалому алайкум! Мен ёшим 18да. Мен ўтган йил намоз ўқишни бошладим. Кейин ўқимай қўйдим(шайтонни гапига кириб). Мана 2 ойдан буён намоз ўқимоқчи бўлиб эрта тураман хали эрта экан деб ухлаб қоламан. Ютубда хар хил видеоларни кўраман, марузаларни эшитаман. Дўзох хақида ва жаннат хақида, намоз ўқимаган кишилар аҳволи ҳақида, лекин шунда хам намоз ўқиёлмаяпман. Илтимос устоз ёрдам беринг иймоним мустахкам эмас.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқий олмасангиз борадиган жойингиз тайин. Биз бошқа нима дейлик? Инсонга шунчалик танлаш имконияти берилган. Намозни қолдирганлар жазоси учун айтилган оят бор.  Охиратнинг бир куни бу дунёнинг минг йилига тенг бўлиши ҳақида ҳам. 

فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝

4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки… 5. Улар намозларини унутувчилардир.

Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида марҳамат қилади:

وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ وَلَن يُخْلِفَ اللَّهُ وَعْدَهُ وَإِنَّ يَوْمًا عِندَ رَبِّكَ كَأَلْفِ سَنَةٍ مِّمَّا تَعُدُّونَ۝

47. Сендан азобнинг тезроқ келишини сўрарлар. Ҳолбуки, Аллоҳ ваъдасига зинҳор хилоф қилмас. Дарҳақиқат, Роббинг ҳузуридаги бир кун сиз санайдиган минг йилдекдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat