Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижмо ва Қиёс хақида бироз тушунча берсанг

00:00 / 14.07.2011 | eski savollar | 7458
Ассалому алайкум! Хазрат Иймон китобизда "Ислом шариати ҳукумлари Қуръон, Суннат, Ижмо ва Қиёсдан олинади" дебсиз. Ҳазрат илтимос Ижмо ва Қиёс хақида бироз тушунча берсангиз! Жавобиз учун олдиндан ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Ижмоъ» сўзи луғатда икки хил маънони ифода қилади.Биринчиси – бир ишга азми қарор қилиш маъноси. Арабларда «Фалончи бир нарсага ижмоъ қилди» дейилса, ўша нарсага азму қарор қилгани тушунилади. Шунингдек, Қуръони Карим оятида ҳам бу маъно келган. Аллоҳ таоло «Юнус» сурасида айтади:«Сиз шерик келтирганларингиз билан биргаликда ўз ишингизни жамлайверинглар» (71-оят).Яъни, азму қарор қилаверинглар.Худди шунга ўхшаш маъно Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам келган.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким фажрдан олдин рўзани азму қарор қилмаса, унинг рўзаси йўқдир», – дедилар.«Сунан» эгалари, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.Иккинчиси – иттифоқ қилиш маъноси. Арабларда «Қавм бирор нарсага ижмоъ қилди» деган гап қавмнинг ўша нарсага иттифоқ қилгани маъносини билдиради. Бу икки хил маънонинг орасидаги фарқ шуки, биринчисида иш бир тарафдан содир бўлади. Иккинчисида эса, бир неча тарафдан содир бўлади.Ижмоънинг усулул фиқҳдаги таърифиУсулийлар истилоҳида ижмоъ қуйидагича таъриф қилинади:«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг бирор асрда мужтаҳидларнинг шаръий ҳукмга қилган иттифоқи «Ижмоъ» дейилади».Ушбу таърифдан Ижмоъ собит бўлиши учун зарур бўлган шартларни билиб оламиз.1. Ижмоъ собит бўлиши, шаръий ишлардан бирор ишга иттифоқ қилиниши учун ўша иттифоқни мужтаҳидлар қилган бўлиши шарт. Шаръий аҳкомларга назар солмайдиган ва улардан аҳкомларни истинбот қилолмайдиган авомлар иттифоқида ибрат йўқ. Чунки, ундай кишиларнинг шаръий ҳукмларни идрок қилиш учун илмлари йўқ. Мужтаҳидлар бўлмаган асрда Ижмоъ ҳам собит бўлмайди.2. Ижмоъ мазкур даврдаги барча мужтаҳидлардан содир бўлиши лозим. Кўп мужтаҳидлар иттифоқ қилиб, озлари хилоф қилса ҳам, ижмоъ собит бўлмайди. Шунингдек, Мадийна мужтаҳидлари ижмоъси ҳам, Макка ва Мадийна мужтаҳидлари ижмоъси ҳам, Басра ва Куфа мужтаҳидлари ижмоъси ҳам, Абу Бакр ва Умар, балки тўрт рошид халийфа ижмоъси ҳам, Али, Фотима, Ҳасан ва Ҳусайн ижмоълари ҳам алоҳида ҳолда ижмоъ ҳисобланмайди.3. Мужтаҳидлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлмоғи лозим, у зотдан бошқа Набийларнинг мужтаҳидларининг иттифоқи шаръий ижмоъ бўлмайди. Чунки, шаръий далилларда ижмоъ бўлиши, уларнинг хатодан сақланиши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлишига хослангандир.4. Ижмоъ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин бўлиши шарт. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида Ижмоъ собит бўлмайди. Чунки, иттифоқчиларнинг ҳукми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мувофиқ бўлса, у иш суннат бўлади, ижмоъ эмас. Агар мухолиф бўлсалар, у ҳолда иттифоқлари соқит бўлади.5. Ижмоъ фақатгина вожиб ёки ҳаром, саҳиҳ ёки фосид каби шаръий аҳкомларда бўлади. Луғат қоидаларида, ақлий нарсаларда, оламнинг яралиши ҳақидаги фикрлар ёки уруш тадбирлари ва маийший ишлар каби дунёвий ишларда ҳам, улар мукаллафлардан талаб қилинадиган нарса бўлмаганлиги сабабли, ижмоъ собит бўлмайди.«Қиёс» сўзи луғатда «бир нарсани бошқаси билан ўлчаш», яъни «бирон нарсанинг ўлчовини билиш» маъносида ишлатилади. Масалан, кийимни қаричлаб ёки метрлаб ўлчадим, деганидек. Яъни, унинг ўлчовини билдим, дейилмоқда. Яна «қиёс» сўзининг «бир нарсани ўзига ўхшаш нарса билан тенглаштириш, таққослаб кўриш» маъноси ҳам бор. Ўша нарса ҳиссий бўлса ҳам, маънавий бўлса ҳам фарқи йўқ. Масалан, биров: «Бу лавҳани мана бунисига қиёс қилдим» деса, «солиштирдим, тенглаштирдим» деган бўлади. Ёки «фалончи фистончига қиёсланмайди» деса, «тенглашмайди» дегани бўлади. Усулийлар истилоҳида эса:«Шаръий ҳукми бўйича Китоб, Суннат ва Ижмоъда насс(матн) келмаган ишни ҳукмига улардан бирида насс-(матн) келган ишга тенглаштириш «қиёс» дейилади».Бунинг баёни қуйидагича: Китоб, Суннат ёки Ижмоъда маълум бир ҳукмга далил бор. Мужтаҳид ўша ҳукмнинг шариатга киритилишига сабаб бўлган иллатни ҳукмларнинг иллатини билиш йўлларидан бири орқали ўрганади. Сўнгра ўша иллат мавжуд бўлган, бироқ ҳукми бўйича Китоб, Суннат ёки Ижмоъда шаръий далил келмаган бошқа воқеъага таққослаб кўради. Ҳар икки воқеъа иллатда шерик, яъни тенг бўлгани учун, шаръий ҳукми бўйича далил келмаган воқеъани шаръий ҳукми бўйича далил келган воқеъага тенглаштиради. Мана шу тенглаштириш «қиёс» дейилади. Китоб, Суннат ёки Ижмоъда ҳукми бўйича далил келган воқеъа «асл» ёки «мақийс алайҳ» – «унга таққосланган» – дейилади. Китоб, Суннат ёки Ижмоъда шаръий ҳукми бўйича далил келмаган воқеъа «фаръ» ёки «мақийс» – «таққосланувчи» дейилади. Шаръий ҳукмга сабаб бўлган маънони «иллат» дейилади.Ҳар иккиси ҳукм иллатида шерик, яъни тенг бўлганлиги учун, улар ҳақидаги шаръий ҳукм ҳам бир хил бўлади. Қиёс ҳукмни кашф ва зоҳир қилишдир. Унда ҳукмни янгитдан пайдо қилиш йўқ. Чунки, ҳукм шариат бўйича аслда – мақийс алайҳда, яъни унга таққосланган нарсада Китоб, Суннат ёки Ижмоъда келган далил ила собитдир. Қиёс қилинаётган нарсанинг ҳукми фақатгина иллат ёрдамида мужтаҳиднинг баёнидан кейин зоҳир бўлади, холос. Демак, қиёс ҳукмни янгитдан пайдо қилиш эмас, балки бор нарсани излаб, топиб, кўрсатишдан иборатдир. Ўша ҳукмни топишда иллат асосдир. Мужтаҳиднинг иши эса, иллат бир бўлгани сабабли аслдаги ҳукмнинг фаръда ҳам борлигини кўрсатишдир.Қиёс ила собит бўлган шаръий ҳукмларга баъзи мисоллар:Қуръони Каримда хамр ҳаром қилинган ва унинг иллати ҳам баён қилинган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади:«Эй, иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар!»(«Моида» сураси, 90-, 91-оятлар).Ушбу матн хамрнинг ҳаромлигига далилдир. Шу билан бирга, унда унинг ҳаром қилинишининг иллати ҳам баён қилинган. Яъни, хамрнинг дийний ва дунёвий зарарлари ҳам айтилган.Араб тилида «хамр»» сўзи «тўсиш», «беркитиш» маъноларини англатади. Баъзи фақиҳларнинг таърифлашича, ҳўл узумдан оловга қўйиб, қайнатилмасдан тайёрланадиган маст қилувчи ичимлик хамрдир.Мужтаҳид «ҳаромлик иллати» деб одатда ва ғолибан ақлни тўсувчи маст қилишни топади. Бу нарса кўпгина дийний ва дунёвий, сиҳҳий ва ижтимоий зарар ҳамда фасодлар келтиради. Инсонлар орасида адоват ва бир-бирини ёмон кўрсатиш каби ишларга ҳам сабаб бўлади. Мужтаҳид дон ва мевалардан ҳам мана шу каби маст қилувчи нарсалар олинаётгани ва уни ичувчилар маст бўлаётганини кўради ва у «набийз» деб номланган нарсани ҳам, маст қилгани учун, хамрга илҳоқ – қиёс қилиб, «истеъмоли ҳаром» деб ҳукм қилади. Бу қиёснинг арконлари қуйидагилар: Хамр – асл. Набийз – фаръ. Аслнинг насс(матн) орқали ҳукми – ҳаром. Мақийс ва мақийс алайҳ орасини жамловчи иллат – маст қилишлик.2. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари далил ўлароқ, агар меросхўр мерос қолдирувчини ўлдирса, уни меросдан манъ қилинади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қотил мерос олмайди», – дедилар».«Сунан» эгалари ва Дора Қутний ривоят қилишган.Бу ҳукмнинг иллати – ўзига тегиши керак бўлган нарсани вақтидан олдин олиш учун қотиллик қилиш. Шунинг учун у меросдан маҳрум қилинади. Мужтаҳидга «Фалончи ўз молидан фистончига бериш ҳақида васият қилган эди. Аммо, ўша фистончи фалончини ўлдириб қўйди. Энди нима бўлади?» деган масала тақдим этилди. Бу масалани ҳал қилиш учун мужтаҳид аввал Китоб, Суннат ва Ижмоъга назар солади. Уларда бу масала бўйича далил йўқлигини аниқлайди. Сўнгра мужтаҳид бу масалага ўхшаш ва унга буни таққослаш мумкин бўлган нарса бор ёки йўқлигини аниқлашга киришади ва юқорида зикри келган қотил меросхўр ҳақидаги ҳадиси шарифни топади. Уни ўз фойдасига васият қилган шахсни ўлдирган қотилга қиёс қилади.Ушбу таққослаш оқибатида, мужтаҳид «Васият қилувчини фойдасига васият қилинган одам ўлдирса, васият қилинган молу мулкдан маҳрум қилинади» деган ҳукмни чиқаради. Чунки у ҳам, қотил меросхўр каби, ўзига тегиши керак бўлган нарсани вақтидан олдин олишни истади.

Топ рейтинг www.uz Openstat