Ассалому алайкум! Қуръон оятларини уй ёки масжид деворларига зийнат сифатида ёзилиши жоизми? Агар жоиз бўлмаса нега бази масжидларда ёзилган бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз, лекин масжидга тушган халқнинг пулидан эмас. Халқнинг пулидан ишлатиш исроф ҳисобланади. Бирортаси ўзининг ёнидан ҳиммат қилиб сарфласа жоиз. Валлоҳу аълам!