Ассалому алайкум! Биз махсулот ишлаб чиқариб шу махсулотмизни дўконларга тарқатамиз. Ҳозирда рақобат кўплиги хамда нақд пул муаммолиги сабаб молимизни дўкончига (кансигнация) яъни бир хафтага қарзга берамиз, мисол душанби мол берган бўсек кейинги душанба пулни олшимиз керак, лекин кўп дўкончила молни олгандан кейин кейинги хафта келсак пул йўқ деб турволади. Агар пули бўсахам бошқа бизникидан керакли махсулотга мисол кола, пепси шунга ўхшаш фирмалага олиб қўйган бўлади. Лекин бизни молни хам сотиб бўлган бўлади. Тўғри баъзи дўконда азгина ёки ярим мол турган пайтлаям бўлади, лекин келишув бўйича бир хафтага келшилган пулини бериш керак бўлади. Пул сўрасек “ана молин турипти, молини опкет” деб турволади. Келишув бўйича мол қайтиб олиш хақида гап бўмиди. Молда хам бирон нуқсон бўмиди, фақат янги хали одам унча танимаган махсулот бўгани учун сотилиши сал секинроқ бўлади. Ҳозир 95% дўкончи шу ишни қилиб келшувни бузади. Бошқа кун ўша айтган кун борсегам яна бохона қилиб пул бермиди. Ишлаб чиқарувчиям дўкончи билан совуқчили тушиб қомасин, молими осин деб мажбур чидайди. Дўкончилани шу қилаёткан ишлари тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Буни оддий бир динсизлик ёки диндор бўлса ҳам диннинг аҳкомларини қадрламаслик дейилади. Дин бўлмаганидан кейин интизом ҳам бўлмайди. Бу ерда биз ҳар бир тижорат билан шуғилланувчи инсонлар касбини ҳалол ва ҳаромини ўрганишга чақириб қоламиз. Тижорат диннинг энг муҳим қисмини ташкил қилади. Чунки шу билан инсонни руҳий тарбияси, ҳалол ҳаромга бўлган эътибори, Аллоҳ унинг қалбида қанчалик қадрли ёки қадлри эмаслиги маълум бўлади. Кимдир қўлидан тасбеҳ тушмаса, каррот-каррот ҳаж ва умраларни қилган бўлсаю, олди берди тижорат ишларида шариат аҳкомларига амал қилмаса уни ҳақиқий диндор деб бўлмайди. Берган молингизни кунини тайин қилинг, кечиктирса яна тайин қилинг. Валлоҳу аълам!