Ассалому алайкум! Бир мусулмон одам россияда чўчқа сўйиб сотадиган фабрикада ишлайдикан. Лекин уни гўштидан истемол қилмайди умуман. У гўшт бошқа дин вакиллари ва чет эл экспорт бозорларга чиқарилади. У одамни ўша фабрикадан оладиган ойлиги халолми?
– Ва алайкум ассалом! Бундай ишда ишлаш мусулмон учун ҳаром бўлгани учун бундан келган ойлигии ҳам ҳаром ҳисобланади. Тез бу ишни ташлаб, бошқа ишга кирсин. Валлоҳу аълам!