Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Cавдодаги гумон

16:20 / 20.10.2018 | Ibrohim Mustafoyev | 1660

Ассалому алайкум! Мен шу йилнинг бошида машина сотдим. Савдо вақтида унинг барча айбларини айтишга харакат қилдим, лекин баъзи айблари ёдимдан кўтарилганлиги сабаб ёки ўша айби тўғрисида гумоним бўлганлиги боис айтмаган бўлишим мумкин. Машина сотилган кунининг эртасига машина олган кишининг ўртоғи матор мой ейдими, деб сўради. Мени ишончим комил эмас эди, аммо йўқ емайди, дедим. Орадан шунча вақт ўтиб машина олган киши билан неча марта гаплашган бўлсам, машинанинг айби бор экан, демади ва бугун шу ҳадисни ўқидим. 

Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким айбли нарсани сотиб, айби борлигидан олувчини хабардор қилмаса, доим Аллоҳнинг ғазабида бўлади ёки фаришталар тўхтовсиз унга лаънат айтадилар”, деяётганларини эшитдим” (Ибн Можа ривояти). Энди гумондаман, савдода хато қилиб қилмадимми? Хато бўлса нима қилишим керак ёки харидордан узр сўрайми? Ё амалда бир қусурини тўғрилашга кўмак берайми? Масалан, машинанинг бирон каттароқ харажатига ёрдам берсам?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аниқ айбини билсангиз, шундай қилганингиз нур устига нур. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat