Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ Шайх Ҳазратлари!Аллоҳдан сизга узоқ умр ва мустаҳкам соғлик тилайман!Устоз, ота-онаси ҳаёт бўлиб, дунёвий илм олиш мақсадида чет элга (Масалан, Ғарбий Европа ва АҚШ, менинг ҳолатимда Швеция) бориб ўқиш масаласига қандай қарайсиз? Ёки ота-она ҳаёт бўлса ёнларида қолиб хизматида бўлиш вожибми?Устоз жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Аллоҳим сизни ўз паноҳида асрасин!Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ота-онанинг рухсати билан, дин ва диёнатга футур етмаслиги шарти билан бориб мазкур илмларни олса бўлади.