Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Акса уриш

18:38 / 16.09.2016 | muslim99 | 2957

Ассалом алайкум! Бир исломиий журналда, “Одам акса урганида юраги бир тўхтаб қайта уриб кетар экан. Шунинг учун қайта туғилганига “Алҳамдулиллаҳ” деб қайта мусулмон бўлиши керак” деб ўқиган эдим. Агар акса урсаю “Алҳамдулиллаҳ” демаса нима бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Суннатни тарк қилган бўлади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: حَقُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ سِتٌّ، قِيلَ: مَا هُنَّ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: إِذَا لَقِيتَهُ فَسَلِّمْ عَلَيْهِ، وَإِذَا دَعَاكَ فَأَجِبْهُ، وَإِذَا اسْتَنْصَحَكَ فَانْصَحْ لَهُ، وَإِذَا عَطَسَ فَحَمِدَ اللهَ فَشَمِّتْهُ، وَإِذَا مَرِضَ فَعُدْهُ، وَإِذَا مَاتَ فَاتَّبِعْهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир», дедилар. «Улар қайсилар, эй Аллоҳнинг Расули!?» дейилди. «Қачон учратсанг, унга салом бер, қачон сени даъват (таклиф) қилса, унга ижобат қил, қачон сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат қил, қачон акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила, қачон бемор бўлса, уни бориб, кўр ва қачон вафот этса, ҳозир бўл», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар. «Қачон акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тила». Ҳар бир мусулмон акса урганида «Алҳамду лиллаҳ» дейиши лозим. Унинг акса уриб, ҳамд айтганини эшитган мусулмон биродарига эса унга «Яр-ҳамукаллоҳу», яъни «Аллоҳ сенга раҳм қилсин», деб яхшилик тиламоғи бурчдир. Сиртдан арзимайдиганга ўхшаб кўринадиган бу ишга Ислом алоҳида эътибор бериши ҳам кишилар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга омил бўлиши турган гап. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat