- Бу ихтилофли масала. Бунга ўхшаш масалаларни кўтариб тортишиш яхши эмас. Авваллари бўлиб ўтган, улуғларимиз томонидан ҳал қилинган нарсани ўрганиб қўйилади. Талашиб тортишилмайди. Ҳанафий мазҳаби, имом Абулҳасан Ашъарий ва аҳли ҳадислар “иймон махлуқ эмас” деганлар. Амом Аҳмад, бу масалани кўтариш керак эмас, деган. Баъзилар, махлуқ, деган. Бугун бу масалани тортишиб вақтни, зеҳнни, ақлни сарфлашга нима ҳожат бор?