Ассалому алайкум! Ман давлат ишида ишлеман ишга афтобусда олиб боради ораси узоқ 100 км чиқади шерикларимиз билан йўлга чиқганимизда ёши котта одам дуо қилсин деймиз ёши котта одам фақат афтобусни хайдовчиси 1969-йил у бундай дуо қилади (Аллоҳ оқ йўл берсин йигит пири довуд пирлари қўлласи) дейди биз унга қўшилме 2. 3 киши йўлимиз беҳатар бўлсин Аллоҳ ўзи қўлласин деб дуо қиламиз ман ўзим айтим бунақа дуо қилманг Аллоҳдан сақламайди қўлламайди деб лекин этибор бермади Астафируллоҳ деб кетамиз дуо қилятканида ўша одамга нима деб айтсам бўлади ҳар сафар шу аҳвол.
– Ва алайкум ассалом! Ҳолатни яхши билар экансиз, ўша кишидан дуо қилишини сўраманг. Бунинг ўрнига барчангиз суннатда келган дуони ўқинг. Ҳадиси шарифда бундай ворид бўлган:
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا اسْتَوَى عَلَى بِعِيرِهِ خَارِجًا إِلَى سَفَرٍ كَبَّرَ ثَلَاثًا ثُمَّ قَالَ: ﮋ سُبْحانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَﭿ وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنقَلِبُونَﮊ ، اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ فِي سَفَرِنَا هَذَا الْبِرَّ وَالتَّقْوَى وَمِنَ الْعَمَلِ مَا تَرْضَى، اللَّهُمَّ هَوِّنْ عَلَيْنَا سَفَرَنَا هَذَا، اللَّهُمَّ وَاطْوِ عَنَّا بُعْدَهُ، اللَّهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالْخَلِيفَةُ فِي الْأَهْلِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاء السَّفَرِ وَكَآبَةِ المَنْظَرِ وَسُوءِ الْمُنْقَلَبِ فِي المَالِ وَالْأَهْلِ. وَإِذَا رَجَعَ قَالَهُنَّ وَزَادَ فِيهِنَّ آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқиб, туяларига минганларида уч марта такбир айтар ва:
«Субаҳаналлазии саххара ланаа ҳааза. Ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа ила роббинаа ламунқалибун. Аллоҳумма! Иннаа насъалука фии сафаринаа ҳааза ал-бирра ват-тақва ва минал амали маа тарзаа. Аллоҳумма! Ҳаввин алайнаа сафарана ҳааза ватвиъ аннаа буъдаҳу. Аллоҳумма! Антас-соҳибу Фис-сафар вал халифату фил аҳл. Аллоҳумма! Иннии аъуузу бика мин ваъсаис сафари ва каобатил манзари ва суъил мунқалаби фил мали вал аҳли», дер эдилар.
Қачон қайтсалар ҳам шуларни айтардилар ва «Ойибуна, таибуна, обидуна лироббинаа ҳаамидун»ни зиёда қилар эдилар».
Иккисини бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз. Аллоҳим! Албатта, биз ушбу сафаримизда яхшиликни, тақвони ва Ўзинг рози бўладиган амални сўраймиз. Бизларга бу сафаримизни осон қилгин. Аллоҳим! Сен сафарда соҳибсан ва аҳлда халифа – ўринбосарсан. Аллоҳим! Сендан сафарнинг машаққатидан, аҳл ва молда маҳзун бўлиб қайтишдан ҳамда ёмон манзара бўлишидан паноҳ сўрайман. Роббимизга қайтувчимиз, тавба қилувчимиз, ибодат қилувчимиз, ҳамд айтувчимиз»
Инсон маркабга минганда ўзида алла қандай бир кўтаринкилик, ғурур ва манманлик пайдо бўлганини сезади. Ана шунда дарҳол Аллоҳни эсласа, унга маркаб миниш имконини берган Зотни эсласа, Унга шукрона ўлароқ ушбу ривоятдаги дуони ўқиса, ҳамма нарса ўрнига тушади.
«Бизга буни бўйсундирган Зот покдир».
Яъни «Бизга бу маркабни берган Аллоҳ покдир. Агар ўша пок бўлган Зот маркабни бизга бўйсундириб қўймаганида, «Биз бунга қодир эмас эдик».
Бизда бундай маркабларни бўйсундириб олиш имкони йўқ. Бу иш бизнинг қўлимиздан келмас эди.
«Ва, албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз», дегайсиз».
Ҳеч қачон бошқага қайтмаймиз. Шунинг учун доимо Уни эслаймиз. Доимо Унга ибодат ва шукр қиламиз.
Имом Муслим қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга чиқиб, уловга минсалар, уч марта «Аллоҳу акбар» деб такбир айтар ва қуйидагиларни ўқир эдилар: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз. Ё Аллоҳ! Биз Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, Ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Ё Аллоҳ! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Ё Аллоҳ! Сенинг Ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳли аёлдаги халифасан. Ё Аллоҳ! Мен Сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, молу мулк ва аҳли аёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман».
Ҳар бир мусулмон одам бунга амал қилмоғи даркор.
Ушбу дуони яхшилаб ёд олиб, ҳар сафар маркабга минганда ўқиб юриш тавсия қилинади.
Ҳозирда кўпчилик айнан ушбу ҳадиси шарифга амал қилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!