Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақийдатут-таҳовия шарҳи ҳақида

00:00 / 15.02.2011 | eski savollar | 3190
Ассалому алайкум муҳтарам устоз! Сизга савол билан мурожаат қилишга изн бергайсиз:Яқинда Шайх Доктор Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон нинг "Акийдатут Таховийя"га килган мухтасар изоҳини ўқиб қолдим. Унинг муқаддимасида бу асарнинг шарҳлари тўғрисида қуйидаги фикрлар айтилган:"Унга еттитача шарҳ ёзилган, лекин улар хатолардан холи эмас. Чунки уларни битган кишилар мутааххирлар (яъни салафлардан кейингилар) манҳажида бўлганлари учун уларнинг шарҳлари Таҳовий ақидасига айрим раддиялар, мулоҳаза ва мунозараларни ҳам ўз ичига олган. Бизга маълум бўлишича, улар ичидан фақат битта шарҳ, яъни Ибн Абил-Из (Бу киши имом, аллома, Садруддин Абул-Ҳасан Алий ибн Алоуддин Алий ибн Муҳаммад ибн Абул-Из ал-Ҳанафий ал-Азраъий ас-Солиҳий раҳимаҳуллоҳ бўлиб, заковатли ва зикр аҳли бўлган хонадонда улғайган, Ҳофиз Ибн Касирнинг шогирди ва Ибн Таймия, Ибнул Қоййим раҳимаҳумулоҳ сўзларини қўллаб-қувватловчи бўлган.) раҳимаҳуллоҳнинг «Таҳовий шарҳи» номи билан машҳур бўлган шарҳи бундан мустасно. Бу киши Ибн Касир раҳимаҳуллоҳнинг шогирдларидан бўлиб, ёзган шарҳи шайхулислом Ибн Таймиянинг, Ибнул Қоййимнинг ва бошқа имомларнинг китобларидан олинган кўчирмаларни ҳам ўз ичига олган. У кўп фойдали шарҳ бўлиб, ақида маржеъларидан улкан бир маржеъ (манбаъ, мурожаат қилинадиган ўрин) саналади, софлиги ва маълумотлари тиниқлиги боис уламолар унга суянадилар ва эътимодли санайдилар. "иқтибос тугади.Саволим шундан иборатки, Абул-Из ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ Шайх Фавзоннинг айтишларича Хофиз ибн Касирнинг шогирди ва Ибн Таймия ва Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳларнинг сўзларини қувватловчи бўлган. Абул-Из ал-Ҳанафий ҳақларидаги бу гап канчалик ҳақиқатга яқин. Умуман олганда, бу зот ҳакида тўлиқроқ маълумот олиш билан бирга юқоридаги фикрларга ҳам қизиқаман. Чунки Ибн Таймия ва Ибн Қоййим (роҳимаҳумуллоҳ)ларнинг таълимотларини кўпчилик уламолар танқид қилишган. Сиздан илтимос "Таҳовийя ақийдаси"га ёзилган у зот (Абул-Из ал-Ҳанафий)нинг шарҳлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз. Улар шарҳ ёзишда қайси салаф уламолари йулидан кетганлар?Жавобларингиз учун ташаккур!Умиджон Турсинов

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу шарҳ сиз айтган шахсга ўхшашларга ёқади. Аввал “Абул Изз”нинг кимлигини билмаймиз, деб китобни чиқаришган эди. Чунки, ўша китобдаги гаплар уларнинг фикрига мос эди. Кейин “Абул Изз”нинг кимлигини топишди ва унинг китобини ҳамма тарафга тарқатишди. Унда Абул Изз ўзи эргашган Ибн Таймия ва Ибн Коййим ҳамда уларнинг бугунги издошларига ёқадиган, Аҳли Сунна вал Жамоага хилоф бўлган гаплар анчагина бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat